Спорт | 22:05 / 01.06.2016
5751
2 дақиқада ўқилади

Испания ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

Испания ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди. Ўйинда мезбонлар осиёликлар дарвозасини 6 бор ишғол этган ва битта жавоб голи қайтарилган.

Висенте дель Боске жамаоси сафида Нолито ва Мората дубль қайд этган бўлса, Сильва ҳамда Фабрегас ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишган.

Осиё қитъаси вакили Жанубий Кореянинг ягона голига Чу Се Чон муаллифлик қилди.

Ўртоқлик учрашуви

Испания – Жанубий Корея 6:1 (3:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 30 Сильва, 2:0 – 32 Фабрегас, 3:0 – 38 Нолито, 4:0 – 50 Мората, 5:0 – 54 Нолито, 5:1 – 83 Чу Се Чон, 6:1 – 89 Мората.
Испания – Касильяс (Рико, 74), Бартра, Аспиликуэта (Альба, 46), Бельерин, Пике (Адурис, 59), Иньеста (Алькантара, 46), Сориано, Сильва (Педро, 46), Фабрегас (Бускетс, 46), Нолито, Мората.
Жанубий Корея – Ким Чин Хен, Хон Чон Хо, Юн Сук Ен (Лим Чхан Ву, 81), Чан Хен Су (Ли Ен, 70), Ким Ки Хи (Квак Тхэ Хви, 61), Ан Гук Ен (Чу Се Чон, 61), Ки Сун Ен, Нам Тхэ Хи, Сон Хин Мин (Ли Чэ Сон, 61), Хван Ий Чо (Хен Чун Сук, 46), Чи Дон Вон.