12:51 / 01.06.2016
5354

Петербургда ойдин кечалар мавсуми бошланди

Санкт-Петербургда бугун, 1 июндан Ойдин кечалар мавсуми расман бошланди. Бу ҳақда Россия Бош астрономик обсерваторияси катта илмий ходими Сергей Смирнов сўзларига асосланиб “Радио Балтика” хабар қилди

Смирновнинг айтишича, астрономлар учун ойдин кечалар бир ой аввал бошланган. Янги ПЗС-матрица (“заряд алоқали мослама”) ускунаси туфайли май ойининг ўрталаридаёқ сезарли кузатувлар олиб бориш мумкин бўлган. 

Бундан ташқари, Смирновнинг сўзларига кўра, юз йилдан буён ойдин кечалар мавсуми бир кунгагина сурилган. Экспертнинг аниқлик киритишича, XIХ аср ўқув қўлланмаларига назар солинса, ўша даврда ойдин кечаларнинг ўрталари 22 июнь деб ҳисобланган. 

Маълумот учун: Ойдин кечалар – тунда табиий ёруғлик ёрқин ҳолда қолиб, қоронғулик чўкмайдиган, балки ғира-шира ёруғлик сақланадиган тунлар. Ушбу ҳолат ёзги қуёш тутилишидан аввал ва кейин яққол намоён бўлади.

Top