14:34 / 01.06.2016
3534

ТИВда ИҲТ делегацияси билан учрашувлар ўтказилди

2016 йилнинг 30-31 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ислом ҳамкорлик ташкилоти делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди. ИҲТ департамент раҳбарлари Тариқ Бахит ва Муҳаммад Амин Жеррари ҳам мазкур делегация таркибида музокараларда иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга раислиги доирасида ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик ва уни ўтказишга доир амалий масалалар муҳокама қилинди.

Top