16:10 / 02.06.2016
6837

Энг илғор даражали ҳимояга эга ҳашаматли смартфон

 

Sirin Labs британ-исроил компанияси кибер ҳужумларга қарши энг илғор даражада ҳимоя қилинган ҳашаматли флагманни тақдим этди. Ишлаб чиқарувчиларнинг қайд этишича, «алоқа хавфсизлиги ҳарбий стандартлари»ни жорий қилиниши юқори даражали хавфсизликни таъминлашда хизмат қилади. 

Телефон қўнғироқларини тинглаш ва ушлаб қолиш учун қурилманинг орқа панелида 256 битли AES-шифрлаш ўрнатилган. Айнан шу ерда бармоқ излари сканери ҳам жойлашган. Сақланган ва юборилган ҳужжатлардаги ёзувлар ҳимояси учун  ихтисослаштирилган дастурий таъминот жавоб беради.

Solarin деб ном олган флагманга 2560х1440 пикселга эга (контрасти: 1500:1, ёрқинлиги: 600 кд/кв.м) 5.5-дюймли IPS-дисплейи ва мустаҳкам эгилувчан ҳимояга эга Corning Gorilla Glass 4 ойнаси ўрнатилган. Қурилма Qualcomm Snapdragon 810 8 ядровий  чипсети базасида ишлайди. У Adreno 430 графикаси, 4 ГБ оператив ва 128 ГБ ички хотирага эга. Асосий камерада f/2.0 диафрагмали  24 Мп модули, оптик барқарорлаштириш, лазерли автофокус ва тўртта чироқли LED вспишкаси мавжуд. Фронталь яъни олд камерада эса f/2.4 диафрагма ва вспишкали 8 Мп сенсори жойлашган.  LTE, MU-MIMO, WiGig, Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), Bluetooth 4.1, NFC, A-GPS, ГЛОНАСС, Beidou кабиларга уланиш имконияти бор. USB 3.1 Type-C порти ҳам мавжуд. Аккумулятор сиғими - 4000 мАч. 

Security Shield ҳимоя тизими билан бирга Android 5.1 ОТ бошқаруви остида ишлайди. Solarin корпуси IP54 стандарти бўйича тайёрланган бўлиб, флагман дизайни luxury тоифасига жавоб бера олади. Криптосмартфоннинг энг минималь қиймати - 13 800 доллар. Нархдан шуни билса бўладики, мазкур қурилма шахсий маълумотлар, ёзишув ва қўнғироқлар махфийлигини биринчи ўринга қўювчилар учун яратилган. 

Top