ФИФА рейтинги. Ўзбекистон МТЖ 66-ўринда қолди
ФИФА терма жамоалар рейтингини маълум қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир ой олдинги ўрнида қолган ва айни вақтда 66-поғонани эгаллаб турибди. Қайд этиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси 3 ойдан бери ўз ўрнини сақлаб қолмоқда, терма жамоа халқаро ўйинларда иштирок этмаётгани бунга сабаб бўлмоқда.
Рейтингда биринчи поғонасида ҳамон Аргентина терма жамоаси жойлашиб турибди. Кучли учликдан шунингдек Бельгия ва Колумбия терма жамоалари ўрин олган. Амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси эса тўртинчи ўринни банд қилган.
Осиёда Ўзбекистон ҳамон 6-ўринда. Қитъа бўйича Эрон етакчи (39), кейинги ўринларни Жанубий Корея (50), Япония (53), Австралия (59) ва Саудия Арабистони (65) жамоалари банд этишган.
МДҲ давлатлари бўйича Украина (19-ўрин) ва Россия (29) Ўзбекистондан юқорида қайд этилган.
1. Аргентина
2. Бельгия
3. Колумбия
4. Германия
5. Чили
6. Испания
7. Бразилия
8. Португалия
9. Уругвай
10. Австрия
7 июнь куни Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кутилаётган Канада терма жамоаси эса 363 очко билан 93-ўринда қайд этилган.
Тўлиқ рейтинг билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.