08:25 / 02.06.2016
5746

Касильяс ирқчиликда гумон қилинди

Мухлислар "Порту" ва Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильясни ирқчиликда гумон қилишмоқда. У ўз жамоадоши Сук Хюн Чуннинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эҳтиётсизлик билан фикр қолдирган.

Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви учун йўл олган самолёт бортида туширилган суратни саҳифасига жойлаган.

Касильяс у ерда шундай деб ёзган: "Кўзингни оч". Бу орқали у осиёлик футболчининг ташқи кўринишига шама қилган бўлиши мумкин. Кореялик футболчи эса "Дўстим, кўзим шундоқ ҳам очиқ" дея жавоб қайтарган.

Испания - Корея учрашуви амалдаги Европа чемпионлари бўлмиш "қизил фурия"нинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Касильяс бошланғич таркибда майдонга тушди ва 74-дақиқада алмаштирилди. Сук Хюн Чун ўйинга иккинчи бўлимдан қўшилди.

Top