Жамият | 19:02 / 02.06.2016
6986
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик талаба «Жаҳон гавҳари – 2016» танлови ғолибасига айланди
Ўзбекистонлик Сабина Мусаева «Жаҳон гавҳари – 2016» танловининг ғолибига айланди, деб хабар беради Қозон шаҳрининг болалар ва ёшлар бўйича ижроия қўмитаси.
Қозонда ўтказилган танловнинг финал босқичида 30дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этди. Ҳар бир қатнашчи асосан миллий урф-одат ва анъаналарга бағишланган ижодий чиқишларни намойиш этишди.
Биринчи ўрин Қозон техника университети талабаси Ангелина Губановага (Россия), иккинчи ўрин эса Қозон федераль университети талабаси До Нюнгга (Вьетнам) насиб этди.
Бундан ташқари, Сабина Мусаева «Илҳом гўзали» номига ҳам сазовор бўлди. Сабина Қозон федераль университети талабаси ҳисобланади.