21:10 / 03.06.2016
3553

Андижонда 861 раис ва уларнинг 8 минг 956 маслаҳатчиси сайланди

Андижон вилоятининг Андижон туманидаги "Терактаги" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда раисликка кўрсатилган уч номзод орасидан амалдаги раис Қобилжон Фозилов очиқ овоз бериш йўли билан қайта сайланди. 22 нафар маҳалла фаолларидан 11 нафари маслаҳатчи вазифасига лойиқ, деб топилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, вилоятда ҳозиргача 861 раис ва уларнинг 8 минг 956 маслаҳатчиси сайланган. Раисликка номзодларнинг 532 таси илк бор, 329 таси қайта сайланган. Улардан 140 таси  аёллардир.

Top