Фан-техника | 16:06 / 03.06.2016
3913
1 дақиқада ўқилади
Бокудаги Формула-1 трассасидан биринчи онборд намойиш этилди
YouTube каналида кутилаётган Формула-1 Европа гран-присининг биринчи обнорди намойиш қилинди. Euroformula Open чемпионатида иштирок этувчи 19 ёшли озарбайжонлик ҳайдовчи Гулҳусайн Абдуллаев GP3 серияли автомобилда бир айланани босиб ўтганига доир биринчи онборд намойиш этилди.
Шаҳар трассасининг узунлиги олти километрга тенг, пойгачилар 20та бурилишни босиб ўтишлари керак бўлади. Бу Бельгия Гран-присидан кейинги энг узун трек ҳамда Формула-1 пойгасининг энг узун трассаси ҳисобланади.
Формула-1 нинг энг яқин босқичи - Канада Гран-приси - 10 июндан 12 июнга қадар Канадада бўлиб ўтади. Европа Гран-приси эса 17 - 19 июнь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда