21:13 / 03.06.2016
4832

Термиз шаҳридаги 30 маҳалла фуқаролар йиғинидан ўн тўрттасида сайлов бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоятида фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови юқори савияда ўтказилмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Термиз шаҳридаги 30 маҳалла фуқаролар йиғинидан ўн тўрттасида сайлов бўлиб ўтди. Жумладан, “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинида очиқлик, тенглик ва демократик тамойиллар асосида ўтказилган сайловда маҳалла раиси ва унинг 9 маслаҳатчиси сайланди.

Йилдан-йилга ободонлашиб бораётган маҳаллада 5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Фуқаролар йиғини раислигига эл орасида обрў қозонган  икки номзод кўрсатилган эди. Сайловчилар номзодларнинг дастури билан  танишиб, энг муносиб номзодга овоз берди.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, сайловларда вилоят бўйича 832 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 8 минг 400 дан ортиқ маслаҳатчиси сайланади. Шу кунгача ўтказилган сайловларда 537 раис ва уларнинг 5 минг 897 маслаҳатчиси сайланди.

Top