Жамият | 00:47 / 03.06.2016
29623
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда антиқа ЙТҲ юз берди

Тошкентда 2 июнда "ЗИЛ" ун ташувчи юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа гувоҳлари олган суратлар фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳида чоп этилди.

Суратларда "ЗИЛ" ун ташувчи юк машинаси ошхона деворига бориб урилгани, унинг ғилдираклари остида эса бир нечта пластмасса стол-стуллар мажақланиб ётганини кўриш мумкин. 

Сурат муаллифининг маълум қилишича, нохуш воқеа Шастри кўчасида автомобилнинг тормози ишламай қолиши оқибатида юз берган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеанинг гувоҳи бўлган фойдаланувчилардан бирининг айтишича, ун ташувчи машина ҳайдовчиси "тормозсиз" қолгандан кейин эсанкираб қолмай, уни тўхтатиш ва бошқа машиналарга зиён етказмаслик мақсадида машинани йўл четига олиб, уни деворга олиб бориб тўхтатган.

Хабар муаллифининг айтишича, ҳайдовчи машинани тўхтатгач, ундан соғ-омон тушиб келган ва ўзига зиён етмаганини айтган.