16:55 / 03.06.2016
5879

Уитни Хьюстоннинг шахсий буюмлари кимошди савдосига қўйилди

Америкалик хонанда Уитни Хьюстоннинг оқшом либослари ва бошқа шахсий буюмлари сотувга қўйилди, дея хабар беради ET Online нашри. 

Қўшиқчи  Хьюстон Marc Bauer брендидан бўлган никоҳ либосида 1992 йилда Бобби Браунга турмушга чиққан.  

Шунингдек, кимошди савдосига қўйилган буюмлар қўшиқчига топширилган мукофотлар, заргарлик буюмлари, кийимлар, фуқаролик паспорти ва пластик карточкаларни ташкил этмоқда.  

Ҳусусан, Хьюстон 1988 йилда  «I Wanna Dance With Somebody» қўшиғи учун лойиқ топилган American Music Award мукофоти, “Грэмми” мукофоти учун берилган номинациялар сертификатлари, 1993 йилда «I Will Always Love You» қўшиғи учун тақдирланган Billboard Award мукофотлари ҳам сотувга қўйилган.  

Ким ошди савдоси 24-25 июнь кунлари Heritage Auctions аукцион уйида бўлиб ўтиб, ундан кўзланган маблағ ўртача 500 минг долларни ташкил этади.  
Эслатиб ўтамиз, Хьюстон 2012  йилнинг февраль ойида, 48 ёшида вафот этган эди.

Top