Light | 18:06 / 04.06.2016
12726
2 дақиқада ўқилади

Ноанъанавий маркетингга 16та ажойиб мисол

Маркетинг жуда қиммат бўлиши мумкин, лекин яхшиямки унинг муқобиллари - катта харажатларни талаб қилмайдиган маълум бир айёрлик йўллари бор. Партизан маркетинги - йирик чиқим талаб қилмайдиган стратегия, унинг мазмуни оригинал ғоялардан фойдаланишдан иборат. Мазкур атама америкалик рекламачи Жей Конрад Левинсон томонидан муомалага киритилган. 

Бу қандай ишлайди? Зарур маълумот ва ноанъанавий ёндашув харидорларда катта таассурот қолдиради. Гап нимадалигини билишни истайсизми? Биз бу борада сизни қизиқтириши мумкин бўлган бир неча  мисолларни танлаб олдик. Ўйлаймизки, бу сизни бефарқ қолдирмайди!

Органик бумеранглар. 

"Машаққатсевар"ларга чегирмалар!

"Мен билан гаплаш, ухлагим келяпти!" Чой мени ўзига "ёпиштириб қўймоқчи" шекилли.

Қорбобо бурнига чегирмалар.

Қўшни озиқ-овқат дўконига шунчаки кўз ташлаб, бундан афсусланмадим.

 

Ажойиб юбка, қаердан харид қилдингиз?

Менинг (Грампи) юрагим каби муздек.

Ўлмас хит таъмга эга бўлди! (Ширин орзулар пишлоқдан яралган, мен ким бўлибман-ки ундан воз кечсам?)

Мени танла, мен ёлғизман.

Бунда қандайдир гап бор.

Аждар мевалари.

Супермаркетда ўзингиз истаган авакадони топган пайтингиз. Ўзингни Дейнерис Таргариендек ҳис қил!

Гўштли суперқаҳрамонлар!

Наҳотки шундай ғаройиб таъмга эга бўлса?

Қиролича Виктория давридаги iPad.