Иқтисодиёт | 10:50 / 05.06.2016
5648
1 дақиқада ўқилади

Туркия компанияси Эронда 4,2 млрд доллар эвазига 7та электростанция қуради

Туркиянинг Unit International компанияси Эрон энергетика вазирлиги билан 7та газ электростанцияси қуриб бериш бўйича битим тузган. Рейтер агентлиги маълумотига кўра, келишув қиймати 4,2 млрд долларни ташкил этади.

Қайд этилишича, электростанциялар Эроннинг 7та алоҳида туманида барпо этилади. Уларнинг қуввати 6,020 МВт бўлади. Қурилиш ишлари 2017 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кўзда тутилган.

Агентлик маълумотига кўра, газ электростанциялари қурилиши бўйича ҳужжатлар 1 июнь куни Теҳронда имзоланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш