Жаҳон | 10:34 / 06.06.2016
10606
1 дақиқада ўқилади

Ақтўбедаги давомли ҳужумлар теракт сифатида баҳоланди

Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Қосимжомарт Токаев Ақтўбеда 5 июнь куни уюштирилган ҳужумларни теракт сифатида баҳолади.

"Рамазон арафасида Ақтўбеда теракт уюштирилиши - бу бандитлар тўдасининг ҳаддан ташқари ёвуз ва шафқатсиз эканидан далолатдир. Уларни жазолаш учун энг қатъий чоралар кўрилади", дея ёзган у ўз твиттерида.

5 июнь куни  маҳаллий вақт билан соат 2:00 атрофида Ақтўбенинг 3та туманида отишмалар бошланди.

Номаълум шахслар шаҳардаги иккита қурол сотиладиган дўконга ҳамда ҳарбий қисмга ҳужумлар уюштирди. Уларнинг ҳужуми туфайли жами 6 киши (3 нафар ҳарбий ва 3 нафар тинч аҳоли вакили) ҳалок бўлган, 20дан ортиқ киши жароҳатланган.

Аксилтеррор амалиётлар давомида 4 нафар жиноятчи йўқ қилинган, 7 киши ҳибсга олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш