Жаҳон | 08:38 / 06.06.2016
7745
1 дақиқада ўқилади

Испанияда яхтада россиялик аёл ва италиялик эркак жонсиз ҳолда топилди

Испанияда қимматбаҳо яхтада 28 ёшли россиялик аёл ва 46 ёшли италиялик эркакнинг жасадлари топилди, деб хабар бермоқда 20minutos.

Таъкидланишича, жуфтлик Испанияга Италия байроғи остидаги яхтада келган. Уларнинг жасадларини кема боғлаб қўйилган порт ходими аниқлаган.

Айни вақтда полиция ходимлари воқеа сабабларини ўрнатишмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш