Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Light | 07:26 / 06.06.2016
6591
1 дақиқада ўқилади
Маймун Ҳиндистондаги заргарлик дўконини тунади
Ҳиндистонда маймун заргарлик дўконини тунади, деб хабар бермоқда ITV. Маймун дўконга кириб, кассадан 10 минг рупий олиб, қочиб кетган.
Дўконда ўрнатилган кузатув камералари барча воқеани қайд қилиб олди. Видеоёзувда дўкон ходими эшик олдида ўтирган маймунга егулик таклиф қилиб, уни кетишга ундаётганини кўриш мумкин.
Маймун унга берилган егуликни олиш ўрнига дўконга кириб, тўғри кассанинг ёнига борган ва пулларни олиб, тезда ғойиб бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш