Олимлар шоу-бизнес юлдузлари зарарини аниқлашди
Лангон тиббиёт маркази тадқиқотчилари фикрича, шоу-бизнес юлдузлари томонидан реклама қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар аксарияти фойдали моддаларга кўп ҳам эга эмас. Улар шакарга бой бўлиб, умуман, болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Тадқиқот натижалари Pediatrics журналида чоп этилган.
Газли ва бошқа ширин ичимликлар, фастфуд ва ширинликлар, машҳур мусиқа юлдузлари томонидан кўпроқ реклама қилинадиган маҳсулотлар ҳисобланади. Бунда, олимларнинг қайд этишларича, артистларнинг ҳеч бири мева, сабзавот ёки дон маҳсулотлари рекламасида қатнашмайди. Фақатгина писта бундан мустасно.
Тадқиқотчилар дастлаб, Billboard ҳафталик билборди, Teen Choice Award натижалари ҳамда YouTube сайтида юлдузлар реклама қилган маҳсулотларни неча киши кўрганига оид маълумотларни тўплашган.
Шундан сўнг, олимлар телевидение, журналлар и радио каби барча ОАВда юлдузлар эътиборини қозона олган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқишган. Олимлар, шоу-бизнеснинг 163 нафар юлдузининг 65 нафари 57 та турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан боғлиқ реклама роликларида иштирок этган.
Ўша маҳсулотларнинг энергетик қуввати ва фойдали маҳсулотлар таркиби ўрганилганда, 26та озиқ-овқат маҳсулотининг 21таси— яъни 81 фоизи «озуқавий жиҳатдан қашшоқ деб баҳоланган». 69 та кучли газланган ичимликлардан 49тасининг таркибидаги шакар меъёрдагидан кўпдир.
Шу ўринда айтиш жоизки, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниялар бир йилда 2 млрд доллар маблағни реклама учун сарфлайди. Таниқли юлдузларнинг иштироки эса, бу маҳсулотларга бўлган талабни кучайтиради.