15:57 / 06.06.2016
4132

Тошкентда бокс бўйича VI мавсумнинг финал жанги бўлиб ўтди

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича WSВ – Бутунжаҳон бокс серияси йўналиши бўйича VI мавсумнинг финал жанги бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз Бокс федерацияси ҳамда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – АIBА ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Кубанинг «Cuba Domadores» жамоаси ва Буюк Британиянинг «British Lionhearts» жамоаси чарм қўлқоп усталари ўзаро куч синашди. 

WSB йўналишида жанглар 10 вазн тоифасида ўтказилади. Унда ғалаба қозонган боксчилар учун Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Мусобақада «Cuba Domadores» жамоаси «British Lionhearts» вакилларини 9:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди.

Top