12:35 / 07.06.2016
4895

Истанбулдаги портлаш қурбонлари сони 2 нафар, 8 киши жароҳатланган

2 киши Истанбул шаҳри марказидаги портлаш натижасида ҳалок бўлди.

Haberturk хабарига кўра, автобус бекати ёнида содир этилган портлаш натижасида 8 киши жароҳатланган.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 8:40да, шаҳар марказидаги Боязид туманида, Везнеджилер бекати ёнида юз берди. Кўчадан полициячилар минган автомобиль ўтаётган вақтида бомба портлаган. Портлашдан сўнг ҳудудда отишма овозлари эшитилган. Дастлабки маълумотларга кўра, кўчадаги автомобиллардан бирига портловчи қурилма ўрнатилганди ва у масофадан туриб ҳаракатга келтирилган.

Top