Жаҳон | 16:06 / 08.06.2016
12206
1 дақиқада ўқилади

Ақтўбедаги терактлардан сўнг 9 июнь Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда Ақтўбедаги терактлар муносабати билан 9 июнь мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақида Қозоғистон президентининг расмий сайтида хабар қилинди

"9 июнь, пайшанба кунини ҳалок бўлганлар хотирасига умумхалқ мотам куни деб эълон қиламан. Менинг топшириғим билан ички ишлар вазирлиги ва акиматлар ҳалок бўлганлар ҳамда жабр кўрганларнинг оилаларига ҳар томонлама ёрдам беришади", - дея Нурсултон Назарбоевнинг сўзларини келтиради президентнинг матбуот котиби. 

Бундан ташқари, теракт "сохта радикал оқимлар" издошлари томонидан ташкил қилингани маълум бўлди. 

Маълумотларга ойдинлик киритилишича, улар чет элдан кўрсатмалар олишган.