Жамият | 17:51 / 08.06.2016
22917
2 дақиқада ўқилади

Машҳур юлдузларнинг мактаб давридаги суратлари

Актёр Леонардо ДиКаприо ва бошқа таниқли юлдузларнинг собиқ устозлари ҳамда синфдошлари уларнинг мактаб давридаги суратларини намойиш қилишди. Бу ҳақида Daily Mail хабар беради.

Газетанинг қайд этишича, Ҳолливуд юлдузлари ўзларининг жозибадор табассуми, ҳавасни келтирадиган ҳаёт тарзи билан мухлислар қалбини забт этиб келишади. Бироқ уларни машҳурликка қадар ёшлик даврида қандай бўлганини ҳамма ҳам билавермайди.  

Таниқли юлдузларнинг юзлаб собиқ синфдошлари ва ўқитувчилари ижтимоий тармоқларга мактаб давридаги суратларни жойлай бошлади. 

Шунингдек, улар юлдузлар ҳақидаги хотиралар билан ҳам бўлишишди. Масалан, ди Каприо мактабда бошқа болалар билан жуда яхши чиқиша олган. Бундан ташқари, тармоқларда Анжелина Жоли, Жонни Депп, Том Круз, Леди Гага, Канье Уэст, Пэрис Ҳилтон, Жон Траволта, Мэттью Макконахи ва бошқа юлдузларнинг сурати ҳам жойлаштирилган.

Леонардо ДиКаприо

 

Пэрис Ҳилтон

 

Жон Траволта

 

Мэттью Макконахи

 

Леди Гага

 

Канье Уэст

 

Кичик Роберт Дауни

 

Том Круз

 

Анжелина Жоли

 

Жонни Депп