Спорт | 19:37 / 08.06.2016
8430
1 дақиқада ўқилади
Microsoft Европа чемпионати ғолибини башорат қилди
Microsoft 10 июнь куни бошланадиган Европа чемпионатининг ҳар бир ўйини натижасини башорат қилиб чиқди. Бу ҳақда компания пресс-релизида келтирилган.
Прогнозлар Microsoft экспертлари гуруҳи томонидан Cortana Intelligence Suite технологияси ёрдамида олиб борилди. Дастлабки тахминларга кўра, 66 фоиз эҳтимол билан Германия терма жамоаси турнир финалида Испанияни мағлуб этади.
10 июнь кунги очилиш ўйинида Франция терма жамоаси Руминияни 1 тўп фарқи билан енгиши башорат қилинган. Французларнинг ғалаба қозониши эҳтимоли 71,4 фоиз. Руминияликларнинг ғалаба учун имконияти атиги 9 фоиз чиққан.