Спорт | 19:06 / 08.06.2016
5690
1 дақиқада ўқилади

Уэльс бош мураббийи Пеле ва Марадонани "таркибга киритди"

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмен мутахассисларнинг қўлларидаги иш қоғозлари ва сумкаларни суратга туширишни хуш кўрувчи журналистларнинг "боплаб таъзирини бериш"га қарор қилди.

У машғулот вақтида қўлида схемалар чизилган қоғозларни намойишкорона кўтариб юрди. Унинг бу тузоғига тушган журналистлар олган суратда эса схемаларда Пеле, Марадона, Бэнкс, Кафу, Карлос Алберто, Беккенбауэр, Мур, Бест, Сократес, Чарльтон, Зико каби футболчилардан тузилган таркиб акс этганди.

Қайд этиш керакки, бундан олдинроқ Тhe Telegraph нашри Англия терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Рэй Левингтоннинг эҳтиёткорсизлиги туфайли "шерлар"нинг Россияга қарши режаси ошкор бўлиб қолгани ҳақидаги маълумотни тарқатганди ва бу вазият Коулменни "илҳомлантирган" ва шундай ҳазилни ўйлаб топган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш