17:37 / 09.06.2016
5265

Хакер твиттердаги 32,9 млн аккаунтнинг логин ва паролларини сотувга қўйди

Твиттернинг 32 млн нафардан ортиқ фойдаланувчиси аккаунтларига оид маълумотлар сотувга қўйилди. 

LeakedSource ресурси томонидан маълум қилинишича, Tessa88 никли хакер томонидан сотувга қўйилган аккаунтларнинг катта қисми россияликларга тегишли. Нарх 10 биткоин, яъни 5 минг 800 доллар.

Бу аккаунтлар почта манзиллари ва паролларни (пароль - шартлашилган махфий сўз) ўз ичига олади.

Маълум қилинишича, твиттер бузиб кирилмаган, хакер уни дастурий таъминот асосида олган.

Текширувда маълум бўлишича, текшириб кўрилган 15та аккаунтнинг барчаси ҳақиқий бўлган.

Top