Евро-2016 ўйинларига соябонлар ва лазер указкалар олиб келиш тақиқланади

Францияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати ташкилотчилари мухлисларга стадионларга туалет қоғози, лазер указка ва соябонлар олиб келишни тақиқлашди. Бу ҳақда 10 июнда маълум қилинди.
Стадионга олиб кириш тақиқланган буюмлар рўйхатига шунингдек дронлар, шлемлар, ҳар қандай идиш (жумладан, қоғоз идиш), пиротехниканинг барча тури, мегафонлар ҳамда шовқин чиқарувчи электр ва механик қурилмалар киритилди. Мухлислар ўйинларга эни, баландлиги ва чуқурлиги 25 сантиметрдан ошмайдиган сумкалар олиб келишларига рухсат берилди. Шунингдек, байроқларнинг эни ва баландлиги мос равишда 2 метрга 1,5 метрдан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, мухлисларга ўзлари билан алангаланувчи суюқликлар, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, санчувчи ва кесувчи буюмлар, исталган турдаги қурол ва профессионал видеотасвир қурилмаларини олиб келиш ҳам тақиқланди.
Евро-2016 учрашувлари 10 июндан 10 июлгача Франциянинг 10 та шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақа финали 10 июлда Франциянинг бош футбол майдони "Стад-де-Франс"да бўлиб ўтади. Шу майдонда Францияга жаҳон чемпионлигини олиб келган 1998 йилги жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025