Спорт | 15:01 / 10.06.2016
3663
1 дақиқада ўқилади

Парижда Евро-2016 мухлислари учун йирик фан-зона ташкил этилди

9 июнь куни Парижда футбол бўйича ўтказиладиган Европа чемпионати учун фан-зона шакллантирилди. 

Ушбу йирик фан-зона Эйфель минорасининг пойида, Марс майдонида жойлашган. У ерга 92 минг нафар футбол ишқибози кетиши мумкин. У ерга фақатгина Евро-2016 ўйинлари вақтида кириш мумкин бўлади.

Стадионга кира олмаган мухлислар шу ерга келиб, катта экранларда ўйинларни бепул кўришлари, футбол ва ёки видеоўйинлар ўйнашлари, ҳордиқ чиқаришлари ва суҳбатлашиб ўтиришлари мумкин бўлади. Майдондаги асосий экраннинг ўлчами 420 квадрат метрни ташкил этади.