Спорт | 20:07 / 12.06.2016
5602
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016: Модричнинг голи Хорватияга Туркия устидан ғалаба келтирди

Европа чемпионати доирасида D гуруҳида 1-тур ўйинлари бошланди. «Парк де Пренс» стадионида кечган баҳсда Хорватия Туркияни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ўйиндаги ягона гол биринчи бўлим тугаши арафасидаҳ Лука Модрич томонидан урилди. У 22 метр масофадан туриб, ўзига яқинлашаётган тўпга бир ҳаракатда зарба берди ва турклар дарвозасининг чап бурчагини ишғол қилди - 1:0.
Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.

D гуруҳидаги яна бир учрашув 13 июнь куни Тулузада, Испании ва Чехия ўртасида бўлиб ўтади.

Туркия – Хорватия – 0:1
Гол:
 Модрич, 41 (0:1).
Огоҳлантиришлар: Тосун, 31; Балта, 48; Шен, 90+1 – Стринич, 80.

Манба: tribuna.uz