Жаҳон | 10:20 / 12.06.2016
3558
1 дақиқада ўқилади

Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 1300 дан ортиқроқ муҳожирни қутқариб қолди

Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати Сицилия ва Шимолий Африка ўртасида 11 та қутқарув операцияси ўтказиши натижасида 1348 нафар муҳожирнинг ҳаётини қутқариб қолди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, охирги 3 кун ичида 3000 дан ортиқ одам қутқариб қолинган.

Агентлик маълумотларига кўра, Италияга йил бошидан келган муҳожирларнинг умумий сони 50 мингга яқинни ташкил қилади, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоиз камроқ.