14:58 / 12.06.2016
4753

Миландаги турар жой биноси қулаб тушиши туфайли 3 киши ҳалок бўлди

Милан шаҳридаги турар жой биноларидан бири қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий қутқарув хизматидагиларга асосланган ҳолда Corriere.it хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, яна 2 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳодиса маиший газ портлаши оқибатида рўй берган.

Top