20:10 / 12.06.2016
12617

Орландодаги теракт оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

12 июнда АҚШнинг Орландо шаҳридаги Pulse клубига уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 53 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда шаҳар мэри Бадди Дайер. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ ҳужум оқибатида 20 га яқин киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбалар отишмани уюштирган жиноятчининг номини ошкор қилишди. У афғон миллатига мансуб АҚШ фуқароси Омар Матин исмли эркак бўлган.

Top