Жамият | 14:43 / 12.06.2016
7393
1 дақиқада ўқилади

Россияда 300 нафар бўлажак танкчи 300 тонна тош кўтариб, рекорд ўрнатди

Омск танк муҳандислик институтининг 300 нафар курсанти шаҳардаги Собор майдонида 300 тонналик тошни кўтариб, Гиннеснинг рекордлар китобига киришди. Улар бу ишларини Россия куни ва Омскнинг 300 йиллигига бағишлашган.

“Натижа Гиннес рекордлари китобининг Россиядаги вакили гувоҳлигида амалга оширилди, - деди тош кўтариш спорти бўйича Умумроссия ҳаками Владимир Козленко.

- Шунингдек, махсус техника ёрдамида тош кўтариш рекорди ҳам ўрнатилган”.

Россия, Арманистон, Иордания, Мозамбик, Монголия, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат курсантлар ушбу натижага эришиш учун бир ой тайёргарлик кўришган.

Яқин кунларда рекордни ҳужжатга тушириш расмийлаштирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш