Жаҳон | 19:24 / 12.06.2016
6168
1 дақиқада ўқилади

Шанхай аэропортида пиво идишидан ясалган қўлбола бомба портлади

Шанхайнинг "Пудун" аэропортида пиво идишидан ясалган қўлбола портловчи қурилма портлади. Бу ҳақда Шанхай маъмурияти матбуот хизмати "Вэйбо" микроблогида маълум қилди

"Бир эркак рюкзагидан пиво идишидан тайёрланган портловчи қурилмани олиб, уни рўйхатдан ўтиш устуни яқинига улоқтирди. Портлашдан кейин эркак рюкзагидан пичоқ олиб, уни бўйнининг орқа қисмига санчди", дейилмоқда хабарда. 

Айни вақтда эркак оғир аҳволда шифохонада қолмоқда. Портлаш оқибатида 5 киши, жумладан Филиппин фуқароси жароҳат олган. Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Полиция воқеани тергов қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш