Ўзбекистон | 16:09 / 13.06.2016
14377
1 дақиқада ўқилади

ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

Хитой ташқи ишлар вазири Лу Канг маълумот беришича, ХХР раиси Сербия президенти Томислав Николич, Польша президенти Анджей Дуда ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифларига биноан ушбу мамлакатларда бўлади.

23-24 июнь кунлари Хитой етакчиси Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилишида ҳам иштирок этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш