10:30 / 13.06.2016
9989

"Лукойл" вице-президентининг ўғли Руслан Шамсуаров 15 сутка ўтириб чиқди

12 июнь куни Шамсуаров Москванинг Мневники кўчасидаги маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларни сақлашга мўлжалланган иккинчи махсус қабулхонасини тарк этган. Уни ташқарида иккита тансоқчи билан Volkswagen Minivan машинаси кутиб турган. У адвокати ҳамроҳлигида машинага ўтирган, журналистларнинг саволига жавоб бермаган. 

22 май куни Руслан Шамсуаровга тегишли Mercedes машинасида кетаётган икки йигит, уларни полиция таъқиб қилишни бошлагач, ЙҲҚни қўпол равишда бузган эди. Полициячилар ўзига хос пойгачиларни 6 соатдан кейин тўхтатишнинг уддасидан чиқишганди. Шаҳар суди, Шамсуаров билан бирга машинада бўлган 3 йигитга 15 суткадан, бир қизга 10 сутка маъмурий жазо белгиланган эди. Кейинроқ РФ тергов қўмитаси, уларга нисбатан жиноий иш ҳам қўзғатди.

Top