11:06 / 13.06.2016
3362

«Питтсбург» «Сан-Хосе» жамоасини мағлуб этиб, Стэнли кубоги соҳиби бўлди

Стэнли кубоги финалининг олтинчи учрашувида «Питтсбург Пингвинз» меҳмонда «Сан-Хосе Шаркс» хоккей жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу билан, «Питтсбург» финал ўйинларида ғалаба қозониб, Стэнли кубогини ютиб олди. 

Ўйиннинг 9-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Брайан Дюмоулин ҳисобни очган. Иккинчи даврда «акулалар» вакили Логан Кутюр ҳисобни тенглаштирган бўлса, атиги 3 дақиқа ўтиб, Крис Летанг «Питтсбург»ни яна олдинга олиб чиқди. 

«Сан-Хосе» хоккейчилари қанчалик уринишмасин, аксинча ўз дарвозаларидан яна битта шайба ўтказиб юборишди. Ўйин тугашига жуда оз вақт қолганида, Патрик Хёрнквист акулалар дарвозасига киритилган учинчи шайба муаллифи бўлди. 

«Питтсбург» хоккей жамоаси ўз тарихида тўртинчи марта Стэнли кубогини ютишга муваффақ бўлди. Бундан аввал, «пингвинлар» 1991, 1992 ва 2009 йилларда ушбу соврин соҳибига айланишган эди.

Top