15:06 / 13.06.2016
11937

Собиқ “Анор” гуруҳи яккахони Карен Гафуржанов яна ижодга қайтди

Карен Гафуржанов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида репитиция жараёнидан олинган видеолавҳани жойлаштирди. Ушбу видеолавҳада яратилаётган янги қўшиқдан нишона бўлиб, унинг номи “Ёр ўзга” деб номланди. Мазкур қўшиқнинг мусиқаси хонанда Карен Гафуржанов ва бастакор Равил Гемазутдинов томонидан яратилган. 

Хонанда “Ёр ўзга” қўшиғини устози бўлмиш Саодат Қобуловадан ўрганган бўлиб, аслида у доира жўрлигида ижро этилган. Карен Гафуржанов эса уни янги замонавий мусиқа билан бойитиб мухлисларига тақдим этиш истагида. Қолаверса, Карен Гафуржанов айни кунларда янги қўшиқлар тўплами устида ҳам иш олиб бормоқда.

Top