«Ҳукумат болалар нигоҳида» номли янги сайт ишга тушди
13 июнь куни Ўзбекистон ҳукумат портали қошида «Ҳукумат болалар нигоҳида» (kids.gov.uz) номли сайт ишга тушди.
Маълум қилинишича, ушбу сайт 2016 йил - «Соғлом она ва бола йили» доирасида болаларга «ҳукумат» ва «давлат» тушунчаларини ўргатиш, сиёсий ҳамда ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган сайт ўзбек ва рус тилларида ишлайди.
Зулфия ва Бобур исмли сайт қаҳрамонлари болаларни Ўзбекистон, унинг чегараси ва қўшнилари, болаларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқлари ва бошқа қизиқарли маълумотлар билан таништириб боради.
Асосий саҳифада “Ўйинлар” бўлими веб-сайтда жорий этилган барча ўйинларга тўғридан-тўғри ўтиш учун яратилган.
Сайт Информацион технологиялар ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги қошидаги UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилган.