Жаҳон | 15:37 / 14.06.2016
5086
1 дақиқада ўқилади

Норвегия ҳаво ҳудуди қисман ёпилди

Норвегияда ҳаво кенглиги қисман ёпиқ, деб хабар беради ўз твиттерида мамлакатдаги кўплаб фуқаролик аэропортларини бошқарувчи Avinor корпорацияси. 

"Техник муаммолар сабабли ғарбий Норвегиянинг ҳаво кенглиги ёпилди. Бу узилишларга олиб келади, биз вазиятни тўғирлаш устида ишламоқдамиз", - дейилади корпорация хабарида. 

Avinor'нинг маълум қилишича, рейслар ушланиб қолиши эҳтимоли бор, лекин бу носозликлар қачонгача давом этиши ҳақида аниқ хабар йўқ. 

Eurocontrol агентлиги ғарбий Норвегия ҳаво кенгликларининг радар билан муаммо юзага келгани туфайли ёпилган бўлиши мумкинлигини хабар қилган.