Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:13 / 14.06.2016
3304
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркдаги болалар майдончасида бўлган отишмада беш нафар ўсмир яраланди
Нью-Йоркда полиция ўқотар қурол билан беш нафар ўсмирни яралаган номаълум жиноятчини қидирмоқда. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа Бруклиндаги болалар майдончасида бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, ўсмирлар шифохонага ётқизилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг аниқлашларича, яраланганлар 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш