Жамият | 13:33 / 14.06.2016
6109
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказилди

Самарқанд тумани Бандликка кўмаклашиш марказида жорий йилнинг 7-июнь куни туман ҳудудида жойлашган “САМ РОС ХОЛОД” қўшма корхонаси “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ўтказди.   

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 15га яқин корхона, 35 га яқин ишлаб чиқарувчи ва муассасалар ўзларидаги 387 дан зиёд вакансия ҳамда квоталанган иш ўринлари билан қатнашдилар. 

Ярмарканинг алоҳида аҳамиятли томони шундаки, махсус павильонларда иш қилувчилар иш берувчиларга ўз маҳоратларини кўрсатиб бериш имконига эга бўлдилар. 

Ярмаркада 200 нафардан зиёд коллеж битирувчилари ҳамда ташқи меҳнат мигрантлари қатнашиб, улардан салкам 150 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар, 90 нафарига вакансия ва квоталанган бўш иш ўринаридан ўзларига маъқул келган иш ўринларига йўлланмалар берилди.