Ўзбекистон | 14:53 / 14.06.2016
6873
1 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳрида «Камолот» ЁИҲнинг VII Конференцияси ўтказилди

Мезбонлар томонидан Конференция делегатлари ва меҳмонлар кутиб олиниб, рўйхатдан ўтказилди. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолияти ҳамда истеъдодли ёшларнинг ижодий ишлари намуналаридан лавҳалар намойиш этилди.

Урганч ижтимоий-иқтисодиёт коллежи бошланғич ташкилот етакчиси Козиева Нигора томонидан конференция очиқ деб эълон қилинди.

Ҳаракатнинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси Иброҳим Ўрунов сўзга чиқиб, ҳаракатнинг 2,5 йил мобайнида эришган ютуқлари, унинг ёшлар ҳаётида нечоғлик катта аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, шаҳарнинг иқтидорли ва исътедодли ёшларининг эришган ютуқларини келтириб ўтди.