13:53 / 15.06.2016
4277

Америка кубоги 2016: Чили Панамани енгиб, плей-офф босқичига йўл олди

Америка кубоги плей-офф босқичига сўнгги йўлланма Чили терма жамоасига насиб қилди. Улар Панамани 4:2 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Ўйиннинг 5-дақиқасида Панама футболчиси Мигель Камарго ҳисобни очди. Сўнгра чилилик Эдувардо Варгас 15- ва 43-дақиқаларда гол уриб, Чилини олдинга олиб чиқди. 50-дақиқада Алексис Санчес орадаги фарқни оширди. 75-дақиқада Панама ҳужумчиси Абдьель Арройо ҳисобни қисқартирди. Бироқ учрашув якунланишига бир дақиқа қолганда яна Алексис Санчес орадаги фарқни 2та етказди.

Америка кубоги

Чили – Панама – 4:2

Голлар: Камарго, 5 (0:1); Варгас, 15 (1:1); Варгас, 43 (2:1); Санчес, 50 (3:1); Арройо, 75 (3:2); Санчес, 89 (4:2).

Огоҳлантиришлар: Исла, 90+2 – Камарго, 52; Каммингс, 72; Энрикес, 78.

Top