Ўзбекистон | 14:13 / 15.06.2016
8005
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ҳайвонот боғи ишга тушади

Андижон вилоятининг Боғишамолида улкан ҳайвонот боғи қурилмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Буюк ипак йўли бўйида бунёд этилаётган мазкур мажмуа Ўзбекистон вилоятлари орасида биринчиси ҳисобланади. 

Аввалроқ, Самарқанд ва Фарғонада Тошкент ҳайвонот боғи филиаллари очилиши тўғрисида ҳукумат қарори чиқарилган эди. Ҳужжатда айтилишича, Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғи реконструкция қилинади.

Андижондаги ҳайвонот боғи вилоятлар орасидаги энг каттаси бўлиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш