Жаҳон | 17:05 / 15.06.2016
3474
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда автобус дарага қулаши натижасида 30 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий қисмидаги дарага автобус қулаши натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, 11 нафари эса турли тан жароҳатлари олишди. Бу ҳақида полиция хабарига асосланиб Deccan Herald нашри хабар қилди.

Бахтсиз ҳодиса 15 июнга ўтар кечаси Мегхалая штатида содир бўлган.

Оммавий ахборот воситалари мазкур ҳодиса юзасидан бир-бирига зид маълумотлар беришмоқда. DNA нашри автобусда 35 нафар киши бўлганлигини ёзса, бошқа ОАВ 26 кишининг ҳалок бўлгани ва 8 нафарининг жароҳат олгани ҳақида ёзишган. Бундай ноаниқлик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойнинг ОАВ алоқага чиқиши учун ноқулай ерда жойлашгани билан изоҳланмоқда.