Жаҳон | 15:18 / 15.06.2016
5010
1 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби Россияни Украина шарқидаги исёнчиларга ёрдам беришда айблади

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, Россия ҳамон Украина шарқидаги исёнчиларга кўмак бериб келмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Россия Донбассга қурол ва қурилмалар етказиб беришда давом этмоқда.

“Ўт очиш режими қайта ва қайта бузилмоқда. Ва бу янада кўп хавотир келтириб чиқармоқда”, - деб қўшимча қилган НАТО бош котиби.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш