Фан-техника | 21:49 / 15.06.2016
3708
1 дақиқада ўқилади

Twitter томонидан SoundCloud хизматига 70 млн доллар сармоя киритилди

Twitter компанияси SoundCloud мусиқа хизматига 70 миллион доллар инвестиция киритди. Бу ҳақида Recode хабар беради.

Twitter ижрочи директори Жек Дорси нашрга Twitter Ventures компанияси орқали киритилган сармоя ҳақида сўзлаб берди. У микроблог хизмати асосчиларидан бири инвестиция қийматини ошкор этмаган.  

Recode маълумотига кўра, SoundCloud’ни молиялаштиришнинг янги босқичи доирасида 100 млн долларга яқин (улардан 70 млн доллари Twitter томонидан киритилган) сармоя жалб этилган. Битим якуни бўйича аудиохостинг 700 млн долларга баҳоланади.

2014 йилда Twitter SoundCloud хизматини сотиб олиш имкониятларини излаган эди. Битим у вақтда ҳам 700 млн долларга баҳоланган.