Ўзбекистон | 19:04 / 16.06.2016
23540
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яшаш учун энг қиммат мамлакатлар рўйхатида 72-ўринни эгаллади

Numbeo портали томонидан Cost of Living Index – 2016 рейтинги тақдим этилди. Унга кўра Ўзбекистон 122та мамлакат орасидан 72-ўринни эгаллади. 

Рейтингни тузишда истеъмол нархлари индекси, турар жой ижараси, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, ресторанлардаги нарх-наво ва аҳолининг сотиб олиш имкониятлари ҳисобга олинган. 

Мазкур рейтингга кўра, дунёдаги энг қиммат мамлакатлар  - Бермуд, Швейцария, Баҳама, Норвегия ҳамда Исландия давлатлари. 

Ўзбекистон Cost of Living Index – 2016 рейтингида 72-ўринни эгаллади. Numbeo'нинг ўтган йилги рейтингда мамлакатимиз 59-ўриндан жой олган эди. 
Рейтингнинг энг охирги поғоналарида Ҳиндистон, Молдова, Покистон, Қозоғистон ва Непал мамлакатлари қайд этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш