15:15 / 17.06.2016
6892

Ҳиндистонда Сигирлар вазирлиги яратишни режалаштиришмоқда

Ҳиндистонда мамлакат ҳаётида муқаддас ўрин тутувчи сигирларни асраш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус вазирлик яратишни режалаштиришмоқда, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Маълум бўлишича, ташаббус Бутунжаҳон ҳинд кенгаши томонидан айтилган бўлиб, ҳозирда бу таклиф бош вазир Нарендра Модига юборилди. Парламент бу масалани июлда бошланувчи янги сессияда кўриб чиқишни режалаштирди. 

«Сигир бизнинг ҳаёт тимсолимиз, юрагимиз саналади. Унга етарлича эътибор қаратилмаяпти», — дея қайд этади шахси сир тутилган амалдор шахс. 

Унинг сўзларига кўра, ғоя сигирларни ҳалокатдан қутқаришга қаратилган. Шунингдек, бу мамлакатда сут ишлаб чиқаришни ҳам кучайтиради. 

WSJ ёзишича, Ҳиндистонда қорамол сўйиш узоқ йиллардан бери жиддий муаммо саналган. Айниқса, бу масала ўтган йили оломоннинг мол гўштини егани учун мусулмонлар устидан ўтказган зўравонлигидан кейин кескинлашиб кетди.
 

Top