14:35 / 17.06.2016
5735

Ироқ армияси Ал-Фаллужа марказида назорат ўрнатди

Ироқ қуролли кучлари ИШИД жангариларини чекинтириб, Ал-Фаллужа шаҳри марказидаги маъмурият биносида назорат ўрнатди. Бу ҳақда La Republicca хабар тарқатди.

Ироқ армияси генералининг сўзларига кўра, бинода мамлакат байроғи ўрнатилган. Бино деряли яроқсиз ҳолга келган.

Айни вақтда шаҳарнинг бошқа туманларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.

Бундан олдинроқ, ИШИД жангарилари шаҳарни ташлаб қоча бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Ал-Фаллужа Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридан 65 км ғарбда жойлашган тарихий шаҳар бўлиб, аҳолиси сунний мазҳабига эътиқод қилади. Жангарилар 2014 йилда Ироқ ҳудудида илк марта ушбу шаҳарни ишғол қилишганди.

Ироқ армияси бу шаҳарни қайтариб олиш учун май ойида ҳаракат бошлади, бироқ шаҳар аҳолиси ҳаёти хавф остида экани туфайли бу жараён кечикишлар билан давом этди.

Top